Абдинаби Мухамадиев

UZ 

New adventure: Cycle tourism around Samarkand

December 2020

Самарқанд вилояти туманларининг барчасини ва улардаги энг диққатга сазовор туристик обьектларни ўзида мужассамлаштирган “New adventure: Cycle tourism around Samarkand” номли велотуризм маршрути ўзининг жозибадорлиги, янги туристик маршрут эканлиги ва туризм соҳаси учун инновацион лойиҳа эканлиги билан ажралиб туради. “New adventure: Cycle tourism around Samarkand” номли велотуризм маршрутининг бошланғич нуқтаси Самарқанд шаҳри ҳамда охирги нуқтаси Булунғур тумани ҳисобланади. Самарқанд вилоятидаги туманлар орасидаги масофалар йиғиндиси 562 км.ни ташкил этишини ҳисобга олган ҳолда, маршрут давомида велотуристлар жами 600 км.дан кўп масофани босиб ўтадилар ҳамда Самарқанд шаҳри, Каттақўрғон шаҳри, вилоятнинг 14 та тумани ҳамда улардаги 27 та диққатга сазовор жойлар билан танишиб ўтадилар (1-жадвал). Велотуристларнинг ёши, ҳаракатланиш тезлиги, дам олиш ва ҳордиқ чиқариши, йўл инфратузилмасини инобатга олган ҳолда 1 км масофани ўртача 12 дақиқада босиб ўтишини ҳисобга оладиган бўлсак, 600 км масофани босиб ўтиш учун 7200 дақиқа ёки 120 соат вақт талаб этилади. Бунинг устига велотуристларнинг туристик ресурсларни томоша қилишга сарфлаган вақтини (ҳар битта туристик ресурсга ўртача 15 минут (27*15=405 дақиқа=7 соат)) қўшадиган бўлсак, унинг жами сарфлаган вақти 127 соатни ташкил этади.