Самарқанд вилояти – мамлакатимизнинг бой туристик салоҳиятига эга бўлган ҳудудларидан бири бўлиб, нафақат узоқ ўтмиши балки, бетакрор бугуни билан ҳам бутун дунёни ҳайратга солмоқда.
Самарқанд вилояти Ўзбекистон Республикасининг марказида, Зарафшон водийсида жойлашган. Шимолий-шарқда Жиззах вилояти, шарқда Тожикистон Республикаси, жанубда Қашқадарё вилояти, ғарбда ва шимолий-ғарбда Навоий вилояти билан чегарадош.
Вилоят 1938 йил 15 январда ташкил топган.
Умумий майдони 16,77 минг кв.км.
Аҳоли сони – 3777,8 минг киши (2018 й).
Шаҳарлар сони 2 та (Самарқанд ва Каттақўрғон).
Самарқанд вилояти 14 та тумандан иборат. Булар: Булунғур, Иштихон, Жомбой, Каттақўрғон, Нарпай, Нуробод, Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Пахтачи, Самарқанд, Тойлоқ, Ургут ва Қўшробот. Самарқанд вилояти туманлари сони бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар орасида биринчи ўринни эгаллайди.